Самарқандда уч авлод вакиллари учрашди

Самарқанд шаҳар «Нуронийлар маскани»да «Уч авлод учрашуви" тадбири бўлиб ўтди.

Унда Республика "Нуроний" жамғармаси бошқаруви масъул ходими Умрзоқ Раҳматов, Олий Мажлис Сенати аъзоси Фармон Тошев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари - Нурали Қобил, Шаҳодат Исахонова ҳамда уч авлод вакиллари иштирок этди.

Тадбир Марказий ҳарбий округ Самарқанд гарнизони маънавият ва маърифат марказининг чиқишлари билан бошланди. Сўнгра кекса авлод вакиллари ўзларининг босиб ўтган ҳаёт йўллари ҳақида ёшларимизга батафсил сўзлаб берган бўлсалар, ёшларимиз ҳам илмга, билимга чанқоқ эканликларини ўзларининг саҳна кўринишлари орқали намойиш этдилар. Нурали Қобул ва Шаҳодат Исахонованинг кексалар ва ёшлар адабиёти, назм ва наср ҳақидаги фикрлари кўпчиликка манзур бўлди.

Тадбир якунида иштирокчиларга республика "Нуроний" жамғармаси бошқаруви раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиевнинг ташаккурномаси ҳамда вилоят "Нуроний" жамғармасининг эсдалик совғалари топширилди.