Самарқандда халқаро триатлон мусобақаси ўтказилади
Қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд навбатдаги йирик спорт мусобақасига мезбонлик қилишга тайёргарлик кўрмоқда.
10-11 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон триатлон федерацияси ва Самарқанд вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан эшкак эшиш канали ва унинг туташ ҳудудида триатлон бўйича “2023 Asia Triatlon Cup Samarqand” халқаро мусобақаси ва Ўзбекистон чемпионати ўтказилади.
Бугунги кунда спорт тадбирларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, ташкилий қўмита фаолият кўрсатмоқда.
Самарқандда илк бор ташкил этилаётган халқаро триатлон мусобақасида спортчилар 1500 метр масофага сузиш, 43 километр масофага велопойга ва 10 километр масофага югуриш бўйича ўзаро баҳсларга киришади.
Халқаро мусобақани ўтказиш бўйича мунтазам равишда маълумот бериб борилади.
Қўшимча маълумот учун: 90-194-85-22.
Ташкилий қўмита.