Самарқандда хизмат кўрсатиш кўлами кенгаймоқда
Бу қай йўсинда ташкил этиляпти?
Вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасидан олинган маълумотга кўра, ҳар бир маҳаллада 21, шаҳарлар ва туманларда 71 турдаги зарурий хизмат кўрсатишни ташкил этиш чоралари кўриляпти.
Бу борада жорий йилда қўшимча 10 мингта хизмат кўрсатиш шохобчасини ташкил этиш режалаштирилган. Бугунги кунда 4 593 та, шундан 1055 та енгил конструкцияли хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолияти йўлга қўйилди.
Шунингдек, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан вилоятга 160 млрд. сўмлик кредит маблағларини ўзлаштириш бўйича 183 та лойиҳа шакллантирилган.
Мисол учун, Паст Дарғом туманида "Chicago Maktabi" МЧЖ томонидан қиймати 2,8 млрд. сўмлик (шундан 1,5 млрд. сўм банк кредити) нодавлат таълим муассасаси ташкил этилмоқда. Муассасада 20 та янги иш ўрни яратилади.
Бундан ташқари, Жомбой, Иштихон, Каттақўрғон, Нуробод, Пахтачи, Самарқанд ва Қўшработ туманларида йирик савдо комплексларини ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилмоқда.