Самарқандда яна 7 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Самарқанд вилоятида 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг Самарқандан вилояти (6 нафари Тойлоқ тумани, 1 нафари Самарқанд тумани)дан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган.

Улардан 3 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Уларнинг ёши каттаси 70 ёшда, ёши кичиги эса 4 ёшли бола.

Вилоятда шу пайтга қадар 14 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 21 нафарга етди.

Бугуннинг айни пайтига қадар юртимизда 49 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1182 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар берди ССВ матбуот хизмати.