Самарқандда ёшлар ўртасида “Чарм тўп” беллашуви якунланди
- 19.08.2019 17:40
- 138
- Спорт
Вилоятимизнинг барча ҳудудларида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида маҳаллалараро уч босқичда “Чарм тўп” мусобақаси ўтказилди.
Мусобақанинг финал босқичи “Динамо” ўйингоҳида бўлиб ўтди. Унда Самарқанд шаҳридаги Хўжа Соат маҳалласи ва Каттақўрғон шаҳрининг Ўрикзор маҳалласи ёшлари ўзаро майдонда тўп сурди. Якунда Каттақўрғоннинг “Дўстлик” жамоаси ёш футболчилари ғолиб бўлиб, мусобақанинг республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Ахрор Шамсиев.