Самарқанддаги биринчи хусусий олийгоҳда дарс жараёнлари бошланди
Бугун, 1 февралдан Самарқанд халқаро технология университетида таълим жараёнларига старт берилди.
Дарслар аввалида талабаларга университет жамоаси ҳамда хорижлик профессор-ўқитувчилар таркиби – университетнинг биринчи проректори, италиялик профессор Жосепҳ Сапиенза, тиллар маркази директории, Жанубий африкалик профессор Аннамарие Бассон, ахборот технологиялари маркази директори ҳиндистонлик профессор Муҳаммад Гоусе Галетй, тайёрлов мактаби директории, АҚШлик профессор Ивй Силверман ҳамда талабалар ишлари бўйича декан польшалик профессор Дорота Селвия Мажевиcлар таништирилди.
Шунингдек, ҳар бир модул бўйича фанларнинг тақдимотлари ўтказилиб, талабаларга ўқув режага киритилган фанларнинг зарурати хусусида маълумотлар берилди.
Бундан ташқари, университетда Жанубий кореялик профессор, Ипак йўли университетлар тармоғи директори Хванг Сунг Дон бошчилигида Корея технология ва маданият коллежи ташкил этилганлиги эълон қилинди.
Университетда баҳорги семестрда ўқиш учун асосан тадбиркорлик ва менежмент ҳамда ахборот технологиялари таълим йўналишларига талабалар қабул қилинди. Кузги семестрда эса талабалар учун нефть-газ муҳандислиги, кимё муҳандислиги, кончилик иши, геология ва геология муҳандислиги, электротехника каби йўналишлари очилиши кўзда тутилган.