Самарқанддаги чиқинди полигонлари рекультивация қилинмоқда
Самарқанд вилояти «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 2 та олд юк кўтарувчи ва бир дона компактор техникаси олиб келинди.
«UzXCMG» масъулияти чекланган жамияти билан тузилган шартномага кўра, олиб келинган мазкур техника воситаларини вилоят "Тоза Ҳудуд" давлат унитар корхонаси шаҳар ва туман филиалларига қарашли чиқинди полигонлари учун етказилади.
Ҳозирда ушбу техникалар вилоятдаги чиқинди полигонларида ёнғин чиқиш ҳолатлари, маиший чиқиндиларнинг экологияга зарарли таъсирини камайтириш учун полигонларда рекультивация ишларини бошлади.
Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.