Самарқанддаги машҳур босмахона болалар марказига айланади

Самарқанддаги собиқ Морозов номидаги босмахонада реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.

Айни пайтга қадар мазкур иншоот «Шердор плюс полиграф» номи остида, босмахона сифатида фойдаланиб келинаётган эди.

Маълумотларга кўра, ҳозир ушбу бинода йирик болалар маркази ташкил этиш режалаштирилган. Бинода капитал реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Марказда болаларни ақлий ривожлантириш учун турли ўқув марказларидан тортиб, замонавий ўйингоҳлар ҳам бўлиши кутилмоқда.