Самарқанддан Тошкентга кетаётган "Epica" Жиззахда ёниб кетди
- 09.12.2020 13:42
- 632
- Ҳодиса
Бугун, 9 декабрь куни соат тонгги 05:50 ларда Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган йўлда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса М39 автомобиль йўлининг 985-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Р.К. "Epica" русумли автомобилда "Самарқанд-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилиши оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Автомобиль тўлиқ ёнғиндан зарарланган.
Ҳодиса натижасида вафот этган ёки тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа