Самарқандга Германия Савдо-саноат палатаси делегацияси ташриф буюрди
Бугун вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Германия Савдо-саноат палатаси делегациясини қабул қилди. Фолькер Траер бошчилигидаги делегация билан туризм ва тиббиёт соҳалари ҳамда текстиль саноатини ривожлантириш бўйича музокара олиб борилди. Меҳмонларга Самарқанднинг инвестицион жозибадорлиги ва салоҳияти бўйича маълумотлар берилди. Музокара якунида Самарқанд ва Германия тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишилди.
Маълумот учун, бугунги кунда Самарқанд вилоятида Германия компанияларининг капитали асосида 13 та қўшма корхоналар муваффақиятли фаолият олиб бормоқда.