Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандга россиялик ўқитувчилар келиши кутилмоқда

2020 йил 11 октябрда Халқ таълими вазирлиги Россия Федерацияси Маориф вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонда рус тили ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитишнинг сифатини оширишга қаратилган “Зўр!” (“Класс”) лойиҳаси имзоланган эди.

Ушбу лойиҳа доирасида Самарқанд вилояти халқ таълими тизимидаги мактабларга Россия давлатидан 7 нафар ўқитувчи ва 2 нафар методист келиши кутиляпти. Улар вилоятдаги рус тили дарслари сифатини янада ошириш ва педагог ходимларнинг касбий билимларини йил давомида ривожлантириш билан шуғулланади.

Россиялик ўқитувчилар Самарқанд, Жомбой, Тойлоқ, Паст Дарғом, Ургут, Оқдарё, Иштихон туманларидаги мактабларда ўқувчиларга рус тилидан дарс беради. Шунингдек, ҳафтада бир кун тумандаги рус тили ўқитувчиларига услубий ёрдам кўрсатади.

Жасур Эшқувватов.