Самарқандлик 8 нафар фуқарода коронавирус аниқланди
2020 йил 3 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 635 (+95) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 66 нафари Тошкент шаҳрида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 77 ёшли А.М. (аёл) ҳамда Ўртачирчиқ туманида яшаган 58 ёшли Д.Д. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 39 883 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 421 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 365 нафари оғир, 176 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.