Самарқандлик касабачилар “Йилнинг энг яхши мутахассислари” деб эътироф этилди

Пойтахтда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган тадбирда Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали касаба уюшма қўмитаси раиси Сафарали Азизов “Эҳтиром нишони” билан тақдирланди.

Шунингдек, “Касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловида “Бухоро минтақавий темирйўл узели” унитар корхонаси тасарруфидаги Самарқанд санитария-эпидемиология маркази бошланғич касаба ташкилоти раҳбари Шаҳодат Абдураҳмонова ғолиб бўлди.

Самарқанд давлат университетининг 2-босқич талабаси Шаҳноза Аблақулова касаба уюшмалари стипендиатлари қаторидан жой эгаллади.

Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Суҳроб Рафиқов касаба уюшмалари федерацияси нашри – “Ишонч” ва “Ишонч - доверие” газеталарининг энг яхши тарғиботчиси йўналишида эътироф этилди.

Шундай қилиб, самарқандлик касабачилар “Йилнинг энг яхши мутахассислари" бўлди.