Самарқандлик ўқувчилар қўнғироқни автоматик бошқарувчи мослама ихтиро қилди

Самарқанд шаҳридаги 9-ИДУМ 10-“Б” синф ўқувчилари Aзиз Юсупов ва Заршед Қамаровлар мактабда ўқувчиларнинг дарс машғулотларига кириш-чиқиш вақтини белгиловчи автоматик қўнғироқ ихтиро қилишди.

Aйни пайтда ушбу мослама орқали мактабнинг ҳар 45 минут дарс жараёнлари ҳамда 5 дақиқали танаффус оралиғи автоматик бошқарилмоқда.

Мактаб директори ўқувчиларнинг илгаридан янгилик яратишга қобилияти борлигини таъкидлар экан, ўтган йили болалар томонидан ихтиро қилинган “ақлли уй” мутахассислар томонидан эътироф этилганини айтди.

Aзиз Юсупов ва Заршед Қамаровлар айни пайтда мактабнинг робототехника тўгарагига қатнайди. Улар келажакда IT соҳаси мутахассислари бўлмоқчи.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.