Самарқанднинг “Таманно” рақс ансамбли республикада "Энг яхши ансамбль" деб эътироф этилди
Ўзбекистон давлат филармониясининг ҳудудий бадиий ва ижодий жамоалари ўртасида республика кўрик-танлови ўтказилди.
1-7 март кунлари ташкил этилган “Маданият ҳафталиги” доирасида Ўзбекистон давлат филармониясининг ҳудудий бўлинмалари Тошкент вилоятининг туман маданият марказлари, мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда чекка қишлоқларидаги майдонларда ўз санъатини халққа намойиш этишди.
Кўрик-танлов ижрочиларининг маҳорати, профессионал тайёргарлиги, касб маҳорати, репертуар савияси, юксак бадиий дид билан ёндашуви, саҳна маданияти ва артистлик маҳорати каби мезонлар асосида қуйидагича баҳоланди:
✔️ Энг яхши жўрнавоз ижрочиси – Фарғона вилояти бўлинмаси жамоаси
✔️ Анъаналар давомчиси – Наманган вилояти бўлинмаси, Рахимов Ҳусанбой
✔️ Маҳоратли қўшиқ ижрочиси – Қашқадарё вилояти бўлинмаси, Қуватов Умрзоқ
✔️ Энг яхши ансамбль – Самарқанд вилояти бўлинмаси “Таманно” рақс ансамбли
✔️ Жозибали рақс жамоаси – Сирдарё вилояти бўлинмаси “Сирдарё наволари” рақс ансамбллари мукофотланди.
Шунингдек асосий ўринлар билан:
🥉 III ўрин – Жиззах ва Навоий вилояти бўлинмалари
🥈 II ўрин – Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё, Бухоро, Андижон вилоятлари бўлинмалари
🥇 I ўрин – Хоразм ва Тошкент вилоятлари бўлинмалари ғолиб деб топилди.
💰 Кўрик-танлов ғолиб жамоалари:
1-ўрин — 300 миллион сўм;
2-ўрин — 200 миллион сўм;
3-ўрин — 100 миллион сўм пул мукофотлари билан тақдирланди.