СамАТИ талабалари пахтачилик илмий изланишларида иштирок этмоқда

Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти агробиология факультети агрономия йўналиши талабалари пахта селекцияси, уруғчилиги ва агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Самарқанд илмий-тажриба станциясида малакавий ишлаб чиқариш амалиётини ўтамоқда.
Талабалар селекция изланишларида қўлланиладиган замонавий тадқиқот услублари, тажриба-дала ишлари билан танишиб, амалий кўникмаларни шакллантиришмоқда.
Бугунги кунда ушбу илмий муассасада глобал иқлим ўзгариши, сув танқислиги ва зараркунандаларга чидамли, юқори сифатли тола берувчи янги пахта навларини яратишга қаратилган изланишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, бошқа ҳудудларда яратилган навларнинг экологик мослашувчанлигини баҳолаш мақсадида экологик синовлар ҳам амалга оширилмоқда.
Амалиёт жараёнида талабалар ўз назарий билимларини амалиёт билан мустаҳкамлаб, соҳага оид муҳим тажрибаларни ўзлаштиради.