СамДЧТИ профессор-ўқитувчилари АҚШда малака оширади

Кеча АҚШнинг Ўзбекистондаги мухтор элчиси Дэниел Розенблюм Самарқанд давлат чет тиллар институтида бўлди.

Учрашувда томонлар институтда инглиз тилини ўқитишни янада ривожлантириш мақсадида малакали хорижлик мутахассисларни жалб этиш, АҚШ элчихонаси кўмагида профессор-ўқитувчиларнинг малака оширишларини ташкил этиш, хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликда янги ўқув дарсликларини яратиш, биргаликда конференция ва маданий-маърифий тадбирлар ташкил қилиш ҳамда турли грант, лойиҳаларида ҳамкорликда иштирок этиш кабиларга келишиб олди.

Шунингдек, Дэниел Розенблюм институтда АҚШ элчихонаси кўмагида ташкил этилиб, фаолият кўрсатиб келаётган STEM (science, technical, engineering, mathematics) лойиҳаси аъзолари билан танишди ва уларнинг ўқув машғулоти давомида ҳавола этилган тақдимотларини кузатди.

Эслатма, STEM (science, technical, engineering, mathematics) лойиҳасида Самарқанд вилоятидаги олий ўқув юртларининг математика, физика, биология, кимё, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари, муҳандислик каби филолог бўлмаган мутахассислик факультет талабалари учун ҳам бепул инглиз тили курслари ташкил этилган бўлиб, ўқув машғулотлари Америкадан келган малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилади.

Асилбек АБДУРАИМОВ.