СамДТИ ўқув жараёнини масофавий шаклга ўтказди

Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 1-5-курслари учун ўқув жараёни масофавий (онлайн) шаклга ўтказилди.

Институт ахборот хизмати хабар беришича, эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг 10 майда анъанавий (оффлайн) ўқишга қайтиш тўғрисида расман эълон қилинган.

Битирувчи курс талабалари, клиник ординатор ва магистратурада таҳсил олаётганлар учун анъанавий таълим давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис, Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш, Самарқанд ветеринария медицинаси ва Самарқанд давлат чет тиллар институтлари, Самарқанд давлат университети, ТДИУ Самарқанд филиали ҳам ўқув жараёнларини вақтинчалик масофавий шаклга ўтказган.