СамДТИга иккита йўналиш учун квота ажратилмади

Яқинда янги ўқув йили учун олий таълим муассасаларига квоталар белгиланди. Самарқанд давлат тиббиёт институтига 2021-2022 ўқув йили учун 875 ўрин квота ажратилди. Шулардан 415 та давлат гранти, 460 та тўлов-шартномаси асосида ўқишга қабул қилинади.

Аммо жорий йилда олий ҳамширалик иши ва профессионал таълим: тиббий-педагогик иш йўналишларига қабул жараёнлари учун квоталар берилмади. Бу ҳақда институт ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бу йилги таълим йўналишлари қуйидагича:
1. Даволаш иши – 325 ўрин;
2. Педиатрия иши – 250 ўрин;
3. Тиббий профилактика иши – 75 ўрин;
4. Стоматология (йўналишлар бўйича) – 100 ўрин;
5. Фармация (турлари бўйича) – 75 ўрин;
6. Тиббий-биология иши – 25 ўрин;
7. Халқ табобати – 25 ўрин.

Эслатиб ўтамиз: 2020-2021 ўқув йилида институтда 825 ўрин квота ажратилган. Шундан 371 та давлат гранти, 454 та тўлов-шартномаси асосида 9 та йўналишда ўқишга кириш имконияти бўлган.