СамДУга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
- 02.08.2022 11:46
- 840
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Cамарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда фуқаро Х.Н. бошқа бир фуқаро Ж.ни Самарқанд давлат универитетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.