Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволда топилди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси 26 август куни Ўзбекистон фуқароси Ғ.П. оғир аҳволда топилганлиги ва 33-сонли шаҳар касалхонасига ётқизилганлиги тўғрисида ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.
Шифокорлар беморни кўрикдан ўтказиш чоғида оёқнинг травматик ампутациясини қайд этишди.
Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли ва реанимация бўлимидан травматология бўлимига ўтказилган.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Санкт-Петербург шаҳрининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва тиббиёт муассасаси билан алоқада бўлиб турибди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7-965-029-41-49.