Сарҳисоб: Маданият ташкилотлари учун қарийб 85 миллиард сўм ажратилган

Жорий йилда вилоятдаги маданият ташкилотлари учун жами 84,9 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Хусусан, туманлардаги маданият уйларига мебель жиҳозлари сотиб олишга - 308,9 миллион сўм, компьютер сотиб олиш учун - 369,9 миллион сўм йўналтирилган.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва янги қозонлар харид қилиш учун – 92,2 миллион сўм, овоз кучайтиргич ва бошқа зарур техникалар сотиб олишга 1,7 миллиард сўм, саҳна либослари учун 685,7 миллион сўм ва кўмир сотиб олиш харажатларига – 401,2 миллион сўм маблағ ажратилган.