Сарҳисоб: Парранда етти хазинанинг бири

Самарқандда 15,3 миллион бош парранда бор, жорий йилда вилоятда паррандачиликни ривожлантириш дастурлари доирасида қиймати 62 миллиард сўмлик 15 та лойиҳа шакллантирилди.

Бугунги кунга қадар 12 та лойиҳа амалга оширилиб, қўшимча 1 миллион бош парранда боқилмоқда. Биргина Нуробод туманида “Сазаған Бролер” МЧЖ томонидан қиймати 6,5 миллиард сўмлик, тухум йўналишидаги 190 минг бош товуқ ҳамда йиллик 2 миллион бош наслли жўжа етиштириш йўналишида йирик паррандачилик комплекси ташкил этилди. 

Бундан ташқари, Оқдарё туманидаги “Престиж Дон” МЧЖ  томонидан Венгрия давлатидан 150 минг бош наслли жўжа олиб келиниб, йилига 2,2 минг тонна парранда гўшти етиштириш йўлга қўйилди. Амалга оширилган тадбирлар натижасида йил якунига қадар 1,5 миллиард дона тухум ва 159,8 минг тонна парранда гўшти етиштирилади.