«Сариқ матбуот» ибораси қандай келиб чиққан?
1895 йилда америкалик график рассом Ричард Ауткаулт Нью-Йоркдаги «The World» газетасининг бир қатор сонларида кулгили матнлари билан бир қатор бемаъни расмларни нашр эттирган. Чизмалар орасида турли кулгили сўзлар айтилган сариқ кўйлакли бола ҳам бўлган.
Орадан кўп ўтмай, бошқа бир газета —«New York Journal» ҳам шунга ўхшаш чизмалар тўпламини чоп қила бошлаган. Кейинчалик икки газета ўртасида ўша «сариқ бола» юзасидан низо келиб чиққан.
1896 йилда «New York Press» муҳаррири Эрвин Уордмэн ўз журналида иккала рақиб газетани ҳам «сариқ матбуот» деб атаган мақоласини нашр эттирган. Ўшандан бери «сариқ матбуот» ибораси кенг ишлатилиб келинмоқда.