Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сартепадаги ошхоналардан бирида официант қиз 120 миллион сўмлик тилла буюмларни ўғирлади

Асли қашқадарёлик қиз онаси билан Самарқандда ишлаб, рўзғорини юритган. Сартепа масканида ўз уйида ошхона ташкил этган кишиларнинг ишончига кирган Моҳира (исми ўзгартирилган) бемалол уларнинг хонадонига ҳам кириб юраверган. Ошхона эгаси бекасининг хонасига кириб, аввалига унинг тўртта узугини ўғирлаган. Воқеадан ҳеч ким хабар топмаганидан фойдаланиб, қулай фурсат келганда бошқа тақинчоқларни ҳам аста-секинлик билан ўмара бошлаган. Моҳира уларни сотиб, уйига телевизор, ўзига қимматбаҳо буюмлар харид қилган. Атрофдагиларга эса моддий аҳволидаги бу ўзгаришларни бир йигит билан танишгани, у бадавлат бўлгани туфайли унга совғалар бераётгани билан изоҳлаган.

У бир ой давомида бу уйдан ўғирлаган тилла буюмларининг жами суммаси пул ҳисобида 120 миллион сўмни ташкил этган. Қиз бу буюмларни заргарга бор-йўғи 20 миллион сўмга пуллаган...

Айни пайтда Моҳиранинг ушбу жиноий иши устидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Жамшид Жумагилдиев,

Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси катта терговчиси.