Савдо мажмуасидаги 18 та дўкон ёниб кетди
- 24.02.2020 16:42
- 452
- Ҳодиса
Сурхондарё вилояти Денов туманидаги савдо мажмуаларининг бирида 24 февраль куни соат 05:37 да ёнғин содир бўлди.
ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, савдо мажмуаси Баҳористон маҳалласи, Мустақиллик кўчасида жойлашган бўлиб, ёнғин 2 қаватли бинонинг 2-қаватида юз берган.
Оқибатда 18 та савдо объектлари умумий майдонининг 630 метр квадрат қисми ёнғиндан зарарланган.
Воқеа жойига Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 7 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Қутқарувчилар олиб борган тезкор ҳаракатлар натижасида бинонинг 1 680 метр кавадрат қисми ёнғиндан сақлаб қолинган.
Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.
Теглар:
ёнғин
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандга 11 ойда 8,5 миллондан зиёд сайёҳ келди
- 25 дақиқа аввал
- Саёҳат
Ерга меҳр берганлар – эл эъзозида
- 30 дақиқа аввал
- Қишлоқ хўжалиги