Савр саврлигини қилди: олдинда иссиқ кунлар

Момоқалдироқ, сел, гоҳида жала қуядиган паллалар анча кеч бошланди. Май ойи ўрталарига қадар момоқалдироқ кузатилмаган бўлса-да, аҳён-аҳёнда ёмғир ёғди. Бироқ савр саврлигини қилди. Ойнинг иккинчи ярмида вилоятимизнинг айрим жойларида сел келиб, ҳудудларга жиддий зиён етказди.

– 23-26 май кунлари ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди, – дейди вилоят гидрометеорология бошқармаси бошлиғи Вагиф Мирзаев. – Шамол шарқдан 7-12 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 23 майда 27-32 даража, 24-26 майда 32-37 даражагача иссиқ бўлади.

Савр тугаб, жавзо кирди. Демак, энди иссиқ кунлар бошланди.

А.ИСКАНДАРОВ.