Сайёраларнинг биз билмаган сири

Марсда нима гап?
Таниқли Тайван уфолиги Скотт Уоринг Марс суратида навбатдаги шов-шов - аллақандай “қулбола” объектни аниқлади. Бу сафар унинг синчиков нигоҳи қадимий улкан эҳромга тушди. Унинг қирралари узунлиги оз эмас, кўп эмас, нақ 5 километр. Уоринг ўз кашфиётини космик объектлар суратларини катталаштириш орқали кашф этди.
Марсоход Curiosity томонидан қизил сайёрада олинган кейинги суратлардан бирида ғалати тасвир кўзга ташланди: тепалик қиялигидаги қояларда мукаммал ўйилган эшик туйнуклари кўринарди. Сурат 2022 йил 1 майда Франтон Гринхью сифатида маълум объектда камера ёрдамида тасвирга олинган.

Сатурндаги улкан объект
Сатурн сайёраси ҳудудида олимлар улкан объектни аниқлашди. Унинг ҳажми Ой билан тенг, аммо Сатурн атрофида айланмайди. Аксинча, қутб ҳудуди кенгликларида секин кўтарилади. Объект узун ва ингичка. Унинг ҳаракатланиш тезлиги ва шакли юлдуз учишини эслатади.

Тоғаймурод ШОМУРОДОВ тайёрлади.