Сайёрани улкан одамлар бошқарган

 

Жуда кўп халқ афсоналарида ер юзида одамсимон улкан мавжудотлар яшагани тилдан тилга ўтиб келган. Миср эҳромлари, Жанубий Америка ва Европадаги осмонўпар қасрларни қадимги грек афсонларида эслатилган баҳайбат бир кўзли махлуқ-сиклоплар барпо этгани ҳақида ҳикоя қилинади.

Худди шундай маълумотлар астекларнинг “Типпериа - Ременсис кодекси” асарида келтирилган. Унга кўра, ерда кетма-кет тўртта инсон цивилизацияси мавжуд бўлган. Биринчи улкан ирқ очликдан қирилиб кетган. Иккинчисиникатта ёнғин йўқ қилган. Учинчи авлодни даҳшатли тўфон ўз домига тортган (бошқа тахминларга кўра,зилзила туфайли ҳалок бўлган). Тўртинчи авлоддунё бўйича содир бўлган сув тошқинида ҳалок бўлган. Ана шу тўртинчи авлод ҳалокатидан кейин ҳозирги замон авлоди пайдо болган.

Улкан мавжудотлар ҳақида қадимликлар (Перу) афсоналарида ҳам эслатилади. Улуғ инк Астархо мамлакатига баҳайбат одамлар океандан сузибкелишган. Келгиндилар шунчалик баланд бўйлик бўлганки, ҳатто энг баланд ҳинду ҳам уларни тиззасидан келган. Улкан одамларнинг боши катта, сочлари қора, кўзлари катта ликопчани эслатган. Ҳозирги замон айрим олимларининг фикрича, бу Миср Сфикслари қиёфасига жуда ўхшаган.

Афсоналардан ташқари, уларни тасдиқловчи далиллар ҳам топилган. Жанубий-Ғарбий АфрикадаОкаванго дарёси қирғоқларида қазилма чоғида улкан болта, паншаха қолдиқлари топилган. Болта узунлиги бир метр, оғирлиги 150 кг, ёши 49 миллион йил деб тахмин қилинади.

Шотландиялик тадқиқотчи Девид ЛевингстонАфрика улкан одам қолдиқларини шундайтасвирлайди: “У ақлбовар қилмас кучга эга бўлган. Бир қўли билан дарё оқимини тўса олган”.  

Бу улкан мавжудотлар елкасида филни кўтараолган. Бу уларни изидан билиниб турибди. 1917 йилда ЖАР (Жануби Африка Республикаси)да Вепд текислигида аниқланган из узунлиги 1,3 метр, эни 76 cантиметрни ташкил этган.  

Бундай қолдиқ далиллар дунёнинг турлибурчакларида археологик қазилмалар чоғида кўптопилган. Айниқса, 2007 йилда МўғулистоннингГоби саҳросида топилган одамсимон улканмавжудот скелети дунёни ҳайратга солди. Британиялик палетолиглар топган бу скелетнингбўйи 15 метрга яқин эди. Ёши эса 45 миллион деббаҳоланди.  

 

2017 йилда Таиландда Кдо Кханал Нам Горида шохли илон томонидан ўлдирилган бўйи 5 метрлик улкан одамсимон мавжудот қолдиғи топилди. Тахмин қилинишича, у илон билан олишган, натижада иккиси ҳам ҳалок бўлган. Бу палеонтологлар томонидан шу пайтгача топилган қолдиқларнинг энг муҳими ҳисобланади.

Бундай далиллардан кейин сайёрамизда улкан ирқ мавжуд бўлганига шубҳа қолмайди. Бир қатор чет эллик мутахассислар таъкидлашича, бир жойда қор одам, бир жойда ети деб аталадиган қўлга тушмас мавжудот ўша ирқнинг авлоди эмиш.

Т.Шомуродов тайёрлади.