Сенатор Пахтачига нега борди?
- 26.04.2020 12:48
- 537
- Долзарб
Пахтачи тумани маркази - Зиёвуддин шаҳарчасида “Обод марказ” дастури асосида қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Олий Мажлис Сенати аъзоси Фармон Тошевнинг ушбу туманга ташрифи бу ерда олиб борилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишларини кузатишдан бошланди.
Сенатор туман ҳокими Музаффар Ҳамдамов билан дастлаб Қудрат Суюнов жасорати хотира майдонида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Туман марказидаги "Матбуот уйи", маҳалла маркази ва кўп қаватли уйлардаги қурилиш ишлари, бугунги пандемия даврида ишчиларнинг зарур ҳимоя воситалари билан таъминланган ҳолда меҳнат қилиши сенатор эътиборидан четда қолмади.
Томорқага экин экаётган ва унумли фойдаланаётган аҳоли хонадонларини кўздан кечириш давомида томорқа соҳибларига зарур бўлса уруғлик, минерал ўғит, маҳсулот сотиш билан боғлиқ масалаларда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда кўмак берилиши йўлга қўйилганини тушунтирди.