Сенатор тўқимачилик саноатидаги тадбиркорларга қийинчилик туғдирган Вазирлар Маҳкамасининг қарорини ўрганиш масаласини кўтарди

Ялпи мажлис давомида сенаторлар тўқимачилик саноатида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар фаолиятида қийинчиликлар туғдирган Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси масаласини кўтардилар.

Қарорда келтирилган рўйхатлар ва вазифалар ижроси бўйича механизм лозим даражада тайёрланмаганлиги ва ишлаб чиқилмаганлиги туфайли импорт ва экспорт жараёни, умуман олганда, тадбиркорлар ва экспортчилар фаолияти мураккаблашмоқда. Қўшимча коррупция хатарлари келиб чиқмоқда. 

Бу масала бўйича сенатор А. Добрих сўзга чиқиб, ушбу масалани ўрганиш ва унинг ечимини топишга эътибор қаратди.