Сербияда кескинлашув, бош вазир истеъфога чиқди. Европада Coca-Cola ичимликлари текширувдан сўнг оммавий равишда қайтарилмоқда
🔹 Кечадан буён Сербия пойтахтида норозилик намойишлари давом этмоқда. Шаҳарнинг йирик транспорт маркази тўсиб қўйилди. Намойишчилар ҳукуматни фожиага олиб келган коррупция, бепарволик ва қариндошчиликда айбламоқда. Бугун Сербия Бош вазири Милош Вучевич жамиятдаги норозилик ва бўлинишлар фонида истеъфога чиққанини эълон қилди.
🔹 Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ҳукуматга ядро кластерини яратиш бўйича топшириқ бериб, ҳукумат ва парламентдан иккинчи атом электр станциясини жойлаштириш бўйича таклифлар кутаётганини таъкидлади. Шунингдек, Тоқаев ҳукуматни “белбоғни маҳкам боғлаб, имкониятга яраша яшашга” чақирди. Яъни жамғариш режимига ўтиш ва маблағларни фақат энг долзарб муаммоларни ҳал қилишга сарфлашни талаб қилди.
🔹 Нью-Деҳлида қулаган беш қаватли бино вайроналари остида 20 дан ортиқ одам қолиб кетди. Бино эндигина қурилган ва пардозлаш ишлари олиб борилаётган эди.
🔹 Туркия ИШИДга қарши курашда Ироқ, Сурия ва Иордания билан минтақавий иттифоқ тузиш, хусусан, унинг таянч нуқталарини йўқ қилиш ва молиялаштириш манбаларини тўхтатишни таклиф қилди.
🔹 АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан республикага Америка қуроллари ва ҳарбий техникаси етказиб бериш ҳажмини ошириш истиқболларини муҳокама қилди.
🔹 Конго Демократик Республикаси шарқида жойлашган Гома шаҳрида Конго армияси ва исёнчилар ўртасида бошланган жангларда камида 17 киши ҳалок бўлган, 367 киши яраланди. Конго пойтахтидаги АҚШ элчихонасида намойишлар ўтмоқда. Кескинлашув бошланган минтақа вольфрам ва тантал каби муҳим минералларга бой. Айнан шу манбалар учун кураш давом этмоқда: Исёнчилар Руанда кўмагида автоном квази-давлат тузилмасини яратишга интилмоқда.
🔹 Сайёрадаги 500 энг бадавлат кишининг бойлиги бирдан 108 миллиард долларга камайди. Мисол учун, энг бой компания мақомини йўқотган америкалик чип ишлаб чиқарувчи Nvidia компаниясининг бош директори Женсен Хуанг 20,1 миллиард йўқотган. Яна ўнлаб миллиардерлар даромад йўқотган. Технологик компаниялар акциясининг тушиб кетишига Хитойнинг DeepSeek компаниясининг бепул DeepSeek-R1 чатботининг муваффақияти сабаб бўлган.
🔹 Эроннинг Қазвин шаҳри имоми, авваллари Озарбайжонга қарши баёнотлари билан танилган Абдул Карим Абединий лавозимидан озод этилди.
🔹 Coca-Cola Europacific Partners Belgium компанияси Бельгия, Буюк Британия, Люксембург, Голландия, Франция ва Германиядаги маҳсулотларни хлорат миқдори ошиши сабабли оммавий равишда чақириб олмоқда. "Бизда аниқ рақамлар йўқ, лекин гап сезиларли рақам ҳақида кетяпти", - дея изоҳ берди компания. Чоралар 2024 йил ноябрь ойи охиридан муомалада бўлган Coca-Cola, Sprite, Fanta, Fuze Tea, Minute Maid, Nalu, Royal Bliss ва Tropico брендларига нисбатан қўлланилади. Компаниянинг таъкидлашича, муаммо Бельгиянинг Гент шаҳрида ичимликлар сифатини текшириш пайтида аниқланган.