Шаҳар ҳокими ўзи таҳсил олган мактабга 70 дан ортиқ китоб совға қилди

Бугун Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов шаҳардаги ўзи таҳсил олган 13-мактабга 70 дан ортиқ турли бадиий, тарихий ва маънавий китоблар топширди, деб хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати. Тадбирда нуроний отахон Жалолбобо Раҳимов ўзи ёзган асарлари билан қатнашиб, мактаб ўқувчиларига 10 дан ортиқ асарларини топширди.

P/S: Мазкур мактабда шаҳар ҳокими 1970-1980 йилларда ўқиб, олтин медал билан тамомлаган.