Шахматчиларимиз бугунги  баҳсларни ғалаба билан бошлади

Бугун Самарқанддаги ФИДE рапид бўйича жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи куни ўтказилмоқда.

Баҳсларнинг 10-турида шахматчиларимиз Жаҳонгир Воҳидов нидерландиялик Ван Форрестни, Нодирбек Абдусатторов Испания вакили Максим Чигаевни, Жавоҳир Синдjров эса Халқаро нейтрал спортчи Савва Ветохинини мағлубиятга учратди.

Шунингдек, аёллар ўртасидаги 9-раунд беллашувлари ҳам спортчиларимиз учун омадли ўтди. Фақат бу турда қизлар ўртасида энг яхши натижа қайд этиб турган Афруза Ҳамдамова дуранг ўйнади. 

- Самарқандда жаҳоннинг энг кучли шахматчилари жам бўлган, - дейди шахмат бўйича аёллар ўртасида илк жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамованинг отаси ҳамда устози Акбар Ҳакимов. - Бу чемпионат шахматчиларимиз учун катта тажриба ҳам бўлади. Афруза ҳали ёш, шунга қарамай, мусобақада ўзини кўрсатяпти. У рапиддан кўра блиц йўналишида яхшироқ ўйнайди. Ишонаманки, ушбу нуфузли мусобақада яхши ўйин кўрсатади.

Самарқанддаги “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасида жаҳон чемпионатини  республикамизнинг барча ҳудудларидан келган ёш шахматчилар ва шахмат ихлосмандлари кузатиб бормоқда, шунингдек, ўзлари ҳам тажриба алмашмоқда.

Айни пайтда рапид йўналишининг 11-тури давом этмоқда.