Шахсни тасдиқловчи ҳужжатга никоҳ қайд этилгани тўғрисида белги қўйиш бекор қилинади

Президент томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

Мазкур ҳужжат билан биометрик паспорт ўрнига ID-карталари жорий этилаётганлиги сабабли айрим кодекслар ва қонунларга ID-карта тушунчаси киритилди.

Шунингдек, ID-карталарни, хорижга чиқиш биометрик паспортини йўқотганлик, уларни яроқсиз ҳолга келтирганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Оила кодексида болаларнинг туғилишини қайд этиш ота-онасининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида 1 ой ичида амалга оширилиши белгиланди.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга никоҳ қайд этилганлиги тўғрисида белги қўйилишига оид норма чиқариб ташланди.