ШҲТ Самарқанд саммитига бағишлаб тайёрланган почта маркаси муомалага киритилди
- 14.09.2022 16:49
- 158
- Самарқанд
Тақдимотда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар миллий координаторлари иштирок этди.
– Ушбу муҳим воқеа муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти томонидан саммитга бағишланган махсус почта маркаси (почта блоки кўринишида) тайёрланди, – дейди Ўзбекистон маркаси филиали директори Санжар Низамов. – Жорий йилнинг сентябр ойидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан муомалага киритилди.
Почта маркасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган давлатларининг байроқлари, саммит логотипи ҳамда Самарқанд шаҳрининг герби тасвирланган. Марканинг орқа фонида эса Регистон майдони жойлашган.
Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Шерматов қатнашди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа