Шифохонада даволанаётган болаларнинг ота-оналари ҳам овоз берди
- 22.12.2019 12:04
- 63
- Долзарб
Самарқанд шаҳридаги 1-болалар шифохонасида ташкил этилган 121-сайлов участкасида муассасада саломатлигини тиклаётган болажонларнинг ота-оналари ҳам овоз бериш жараёнида иштирок этмоқда.
- Беш кун олдин фарзандимнинг тоби қочиб қолганди, - дейди Анҳор маҳалласида яшовчи Зилола Ҳасанова. - Бугунги сиёсий жараёнда иштирок этолмасам керак, деб ўйлагандим. Шифохонада ташкил этилган сайлов участкасида номзодларнинг сайловолди дастурлари билан танишиб, ўзим муносиб деб топган номзодга овоз бердим.
Теглар:
Сайлов-2019