Шикастланган ёзув тахтаси ўрнида янгиси ўрнатилди
Шу йил 31 май куни телеграм каналимизда "Антиқа топишмоқ: Шу кўчанинг тўлиқ номини топинг" номли танқидий сурат-лавҳа эълон қилинган эди.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу ҳолат ҳокимлик назоратида бартараф этилган.
"Ҳақиқатан ҳам Самарқанд шаҳридаги Абдураҳмон Жомий кўчасидаги кўча номи акс этган махсус ёзув тахтаси шикастланиб, яроқсиз ҳолга келган. Ёзув тахтаси масъуллар томонидан олиб ташланди ва янгиси ўрнатилди".
Жавоб хатида сўнгида ҳокимлик ҳамшаҳарлар ва Самарқанд шаҳри меҳмонларидан шу ва шунга ўхшаш ёзув тахталарига қандайдир сабабларга кўра шикаст етказмасликларини сўраган.