Шоҳрух рэппер депутат этиб сайланди

Таниқли рэппер Шоҳрух Шодмонов ЎзЛиДеПдан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани кенгашига халқ депутати этиб сайланди. 

Бу ҳақда хонанданинг ўзи инстаграмдаги расмий саҳифаси орқали маълум қилди.

“Азиз ҳамюртлар! Мана, сизларнинг овозларингиз билан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани кенгашига халқ депутати бўлиб сайландим. Мендан баландпарвоз гапларни кутманг, фикримча, ҳар бир депутат сайланган ҳудудида бор муаммолар билан ишлаш керак, халқ эса баҳо беради. Барчангиздан миннатдорман! Ишончингиз учун раҳмат!” дея пост қолдирган реппер.