Шоҳсанам жаҳон чемпионати ғолиби бўлди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида спортнинг қўл жанги тури бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати беллашувлари ўз ғолибларини аниқлади. 

Мазкур нуфузли чемпионатда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган терма жамоамиз сафида Жомбой тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўқувчиси 16 ёшли Шоҳсанам Сафарова 50 килограмм вазн тоифасида биринчи ўринни қўлга киритиб, Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига муносиб совға ҳозирлади.