"Silk road Samarkand" халқаро туристик марказида "Navro‘z regata" фестивали ўтказилди
Самарқанд халқаро технология университети, “Silk Road Samarkand” халқаро туристик маркази, Шимолий-Шарқий энергетика университети (Хитой), “Стеклопластик” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалда Ўзбекистон ва Хитой ҳунармандларининг ярмаркаси, сумалак сайли, варраклар шоуси, ўзбек, хитой, корейс миллий ўйинлари ва чой маросимлари ўтказилди.
Фестиваль давомида санъаткорлар ва ижодкор талабаларнинг ёрқин чиқишлари, рақс ҳамда театр томошалари тадбир қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Шунингдек, фестиваль доирасида Марказий Осиёда илк бор “Dragon Boat Regata” мусобақаси ўтказилди. Унда "Аждарҳо" қайиқлари, байдарка, каноэ ва академик қайиқлар флотилиясининг юриши намойиш этилди.