Сингапур парламенти спикери Сеа Киан Пенг: "Халқаро бизнес алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ниятидамиз"
2-3 май кунлари бўлиб ўтадиган III Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун келган Сингапур парламенти спикери Сеа Киан Пенг бошчилигидаги делегация Самарқандда бўлиб турибди.
- Ўзбекистон ва Сингапур 30 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда ва бу алоқалар узоқ вақт давом этишига ишонаман, - дейди Сеа Киан Пенг. – Хусусан, Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун 25 дан ортиқ компанияларимиз вакилларидан иборат делегацияси мамлакатингизда бўлиб турибди. Форумда янги шартномаларни имзолаш ва икки давлат ўртасида халқаро бизнес алоқаларни янада мустаҳкамлаш ниятидамиз. Форум олдидан Самарқанддаги узоқ ўтмиш ва бугун мужассам тарихий обида ва ёдгорликларни зиёрат қилдик ва бу бизда катта таассурот қолдирди.