Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Соч тўкилишига қарши ичимлик маълум қилинди

Олимлар соч тўкилишига тўсқинлик қиладиган ичимлик номини айтишди. Бу ҳақда Daily Express хабар қилади.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, яшил чой таркибида катехин каби органик моддалар мавжуд бўлиб, улар тестостерон ва дигидротестостерон (тестостерондан ҳосил бўлган энг фаол андрогенлар)нинг соч нормал ўсишига бўлаётан салбий таъсирга тўсқинлик қилади.

Таъкидланишича, мутахассислар тадқиқот доирасида калликдан азият чекаётган беморлар бош терисига яшил чой экстракти суртишган. Эксперимент иштирокчиларининг аксарияти соч ўсиши сезиларли даражада ошганлиги ҳақида айтишди.

Аввалроқ трихолог Филипп Кингсли соч тўкилишининг олдини олиш учун зарур шартларни айтиб ўтган эди. Уларнинг нормал ўсиши учун аввало соч фолликулаларига кислород етказувчи қизил қон ҳужайралари ҳосил қилувчи Б12 витамини зарур. Мутахассиснинг таъкидлашича, асосан кислород етишмаслиги сочларнинг сийраклашишига ёки жуда кўп тўкилишига олиб келиши мумкин.

Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.