Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асоси

Соғлом турмуш тарзи кенг маъноли тушунча бўлиб, у унумли меҳнат, фаол дам олиш, бадантарбия ва спорт билан шуғулланиш, организмни чиниқтириш, шахсий гигиенага риоя қилиш, оқилона овқатланиш, зарарли одатлардан ўзини тийиш, ҳар йили шифокор кўригидан ўтиб туриш ва шу каби бошқа кўплаб таркибий қисмлардан иборатдир.

Соғлом турмуш тарзи барча физиологик ва руҳий жараёнларни нормал кечиши учун энг қулай шароит яратиб беради, бу турли касалликларнинг олдини олади ва инсонни узоқ умр кўришига сабаб бўлади.

Соғлиқ – ҳар бир инсонни ва бутун бир аҳолини бебаҳо бойлиги ҳисобланади. Хўш, ўз соғлиғимизни қандай мустаҳкамлашимиз мумкин? Жавоби оддий – соғлом турмуш тарзига риоя қилиш орқали.

Инсоннинг бутун умри вақтни тақсимлаш режимида ўтади, қисман умумий зарурат учун керак бўлган мажбурий фаолият, қисман ҳар бир инсон учун шахсий бўлган режа асосида амалга оширилади. Демак, масалан, талабани кун тартиби ўқув муассасасини ўқув режасига қараб, ҳарбийларники – ҳарбий қисм командирини тасдиқлаб берган режаси бўйича, ишчиларники - иш кунининг бошланиши ва тугаши билан белгиланади.

Шундай қилиб, режим – бу инсон томонидан яратилган тартиб бўлиб, у меҳнат, дам олиш, овқатланиш ва уйқудан иборат бўлади.

Инсонни турмуш тарзини асосий таркибий қисми бу унинг иқтисодий ва ижтимоий шароит яратишга қаратилган меҳнат фаолияти ҳисобланади.

Инсоннинг турмуш тарзи режими самарали бўлиши, энг аввало, меҳнат фаолиятига бўйсунади. Ишлайдиган одам маълум бир ритмда яшайди: у маълум бир вақтда туриши, ўзининг мажбуриятларини бажариши, озиқланиши, дам олиши ва ухлаши керак. Табиийки, бу ҳайратланарли эмас – табиатда барча бу жараёнларга у ёки бу даражада қатъий амал қилади. Ритмик фаолият – ҳаётнинг энг муҳим қоидаларидан бири ва ҳар қандай меҳнатни асоси ҳисобланади.

Ҳаёт фаолиятидаги барча бу тартибларни бирга келиши инсон фаолиятини самарали бўлиши ва соғлиғини аъло даражада бўлишини таъминлайди. Инсонни меҳнат фаолияти давомида унинг организми бир бутун бўлиб иштирок этади. Меҳнат фаолияти физиологик ритм бўлиб, маълум бир вақтда организм зўриқишни ҳис қилади, бунинг натижасида, моддалар алмашинуви яхшиланади, қон айланиши тезлашади, кейин эса ҳорғинлик ҳисси пайдо бўлади; куннинг бошқа пайтида, зўриқиш камайганда, ҳорғинликдан кейинги дам олиш ривожланади, куч-қуввати ва энергия тикланади. Зўриқиш ва дам олишнинг тўғри тақсимланиши инсонни меҳнат фаолиятини самарали бўлишини асоси ҳисобланади.

Энди дам олиш тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтамиз.

Дам олиш – бу куч-қувватни ва меҳнат қобилиятини тиклашга олиб келувчи ҳолат ҳисобланади. Меҳнат қобилиятини тиклашда энг самаралиси бу яхши дам олиш ҳисобланади, бу бўш вақтдан самарали фойдаланиш имконини беради. Меҳнат турларини алмаштриб туриш, ақлий ва жисмоний меҳнатни, жисмоний тарбияни нормал тақсимланиши куч ва энергияни самарали тикланишини таъминлайди. Инсон ҳар куни, ҳар ҳафта дам олиш кунларида, ҳар йили меҳнат таътили пайтида дам келиши керак.

Кейинги йилларда одамларнинг асосий эътибори соғлом турмуш тарзининг асоси бўлган рационал овқатланишга қаратилган. Тўғри, илмий асосланган тартибда овқатланиш - бу соғлиқ, меҳнатга лаёқатлилик ва инсонни узоқ умр кўришини асосий компоненти ҳисобланади. Одам овқат билан бирга организмни энергия билан таъминлайдиган, унинг ўсиши учун зарур бўлган ва тўқималарни фаолиятини сақлаб қоладиган барча керакли элементларни қабул қилади.

Соғлом турмуш тарзининг яна бир омили, бу чиниқишдир. Чиниқишни энг кенг тарқалган шакли - тоза совуқроқ сувдан фойдаланиш ҳисобланади. Бунга эса илиқ ҳавода узоқ муддат сайр қилиш, сайёҳлик юришлари, деразаси очиқ бинода ухлаш ҳам киради.

Уйда ерда ялангоёқ юриш фойдали бўлиб, у биринчи марта 1 минут давомида бажарилади, кейинчалик ҳар ҳафтада 1 дақиқадан ошириб борилади. Йилнинг совуқ кунларида яёв сайр қилишга лижада, конькиларда юришни, енгилроқ кийимларда енгил югуришларни қўшиш керак. Паст ҳароратга чидамлиликни яна тоза ҳавода гимнастика билан шуғулланиш ёки хонани узоқ вақт шамоллатиб туриш ҳам оширади.

Энг кучли чиниқтирувчи омил – бу сув ҳисобланади. Ҳароратдан ташқари сув терига механик ҳам таъсир кўрсатади, улар ўзига хос массаж вазифасини бажариб, организмда қон айланишини яхшилайди.

Чиниқишни сув билан артиниш ёки сув қуйиш йўли билан амалга ошириш мумкин. Чиниқтириш дастлаб ҳарорати 33-35 градусли сув билан бошланади, кейинчалик эса ҳар 6-7 кунда сув ҳарорати 1 градусга тушириб борилади. Агар организм томонидан ҳеч қандай ўзгариш содир бўлмаса, сув ҳарорати водопровод суви ҳароратигача (10-12 градус) туширилади.

Чиниқиш учун яна кучли таъсир кўрсатувчи омил, бу - очиқ сув ҳавзаларида чўмилишни билиш ҳисобланади. Бунда сувнинг таъсири ҳаво таъсири билан бирга кечади. Чўмилиш пайтида мушакларни кучли ишлаши натижасида тана исийди. Дастлаб чўмилиш 4-5 дақиқа, кейинчалик аста-секинлик билан 15-20 дақиқагача оширилади. Узоқ вақт давомида чўмилиш пайтида ёки совуқ сувда чўмилганда кучайиб кетган моддалар алмашинуви йўқотилган иссиқликни қоплай олмайди ва организм совийди. Натижада инсон чиниқиши ўрнига ўзини соғлиғига зарар етказиб қўяди.

Чиниқтирувчи омиллардан яна бири, бу қуёш нурлари ҳисобланади. У томирларни кенгайтиради, қон ҳосил қилувчи аъзолар фаолиятини оширади, организмда витамин Д ҳосил бўлишига олиб келади. Бу, айниқса, болаларда рахитни олдини олиш учун муҳим ҳисобланади.

Қуёш нурларида чиниқиш давомийлиги дастлаб 5 дақиқадан ошмаслиги керак. У мунтазам равишда 40-50 дақиқагача ошириб борилади лекин, ундан ошмаслиги керак. Бунда шуни ёдда тутиш керакки, қуёшда кўп туриб қолиш терини исиб кетишига, қуёш уришига, куйишларга олиб келади.

Демак, соғлиқни асосий таркиби шундай бўлади. Эсда тутинг: соғлом турмуш тарзи замонавий ривожланиш босқичи учун зарур бўлган, шахсни қимматли хусусиятларини маълум даражада ошириб беради. Бу, энг аввало, юқори даражадаги ақлий ва жисмоний меҳнат қобилияти, ижтимоий фаоллик, ижодий баркамолликдир. Жамият манфаати сифатида ўз соғлиғига нисбатан онгли ва масъулиятли равишда ёндашиш барча инсонлар ҳаёти ва хатти-ҳаракатлари учун нормал ҳолатга айланиши керак.

Лиля Гарифулина,

 СамДТУ даволаш факультети педиатрия кафедраси мудири,

 Дилафруз Тўраева,

 кафедра ассистенти.