Солиқ ислоҳотлари фаровонлик асоси

Мазкур қонун билан 3 та қонун ва солиқ кодексининг 47 моддасига ўзгартишлар киритилди. 
– Унга кўра, 2018 йил 1 январдан бошлаб, фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бирлаштирилиб, солиқ ставкаси 15,5 ўрнига 14 фоиз қилиб белгиланди, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи З.Норқўзиев. – Ягона солиқ тўлови бўйича ўтган йилги кўрсаткичлар сақлаб қолинди ҳамда тайёрлов ташкилотлари фаолияти улгуржи савдога тенглаштирилди ва солиқ ставкалари товар айланмасидан 2017 йилдаги 33 фоиз ўрнига 4 фоиз миқдорида белгиланди. Жисмоний шахслардан ундириладиган мол-мулк солиғи мулкнинг кадастр қийматидан келиб чиқиб ҳисобланиб, солиқнинг асосий ставкаси 1,7 дан 0,2 фоизгача пасайтирилди. Солиқни ҳисоблашда кадастр қиймати 42 миллион сўмдан кам бўлмаслиги белгиланди. Агар мол-мулкнинг кадастр қиймати мавжуд бўлмаса, солиқ шартли қийматда Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида 210 миллион сўм, бошқа шаҳарлар ҳамда қишлоқ жойларда 90 миллион сўм миқдорида ҳисобланадиган бўлди. 
Семинарда вилоятимизда фаолият юритаётган энг намунали солиқ тўловчилар вилоят солиқ бошқармасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. 
Тадбирда вилоят молия, прокуратура, божхона, иқтисодий суд, марказий банк, савдо-саноат палатаси ва солиқ бошқармаси мутахассислари тадбиркорларни қийнаётган саволларга жавоб бердилар.