Солиқчилар суғуртачилар ҳузурида

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти вилоят филиалида солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар, соҳада амалиётга татбиқ қилинаётган ўзгаришларга бағишлаб семинар ўтказилди.
Семинарда янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан амалиётга киритилган ўзгаришлар ва янгиликлар, жорий йилги солиқ ставкалари хусусида атрофлича сўз юритилди. Шунингдек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
– Бугунги семинар биз учун жуда фойдали бўлганини алоҳида қайд этмоқчиман, – дейди Ғолиб Йўлдошев. – Жумладан, янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти юзасидан соҳа ходимлари томонидан батафсил тушунчалар берилди. Шунингдек, солиқ ставкалари ҳақидаги саволларимизга жавоб олдик. Амалиётга киритилган сайёр солиқ текшируви, солиқ аудити ва камерал солиқ текшируви ҳақида маълумотларга эга бўлганимизни алоҳида таъкидламоқчиман.
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.