Сўровнома натижалари: 43 фоиз одам Янги йил дастурхонига 2 миллион сўм ва ундан зиёд маблағ сарфлагани маълум бўлди
1 январь куни каналимизда “Янги йил байрами дастурхони учун қанча пул сарфладингиз?” саволи билан сўровнома ўтказилди.
Унда иштирокчиларнинг энг кам қисми — 15 фоизи 500 минг сўм сарфлаганини маълум қилган. Шунингдек, 21 фоиз иштирокчи 1 миллион сўм ва яна худди шунча иштирокчи 1,5 миллион сўмни Янги йил байрами дастурхони учун сарфлаганини маълум қилган.
Респондентларнинг энг катта қисми — 43 фоизи 2 миллион сўм ва ундан зиёд пулни Янги йил дастурхони учун ишлатган.
Сўровномада кўплаб ўқувчилар ўз фикр мулоҳазаларини ҳам қолдирган. Айрим ўқувчилар байрам дастурхони учун 4 миллион ишлатганини айтса, айримлар 150 минг сўм етарли бўлганини билдирган. Бир қатор иштирокчилар эса байрам кунлари дўкон ва бозорларда нархлар икки баравар ошиб кетганини ҳам айтиб ўтган. Хусусан, олдинроқ 12 минг сўм бўлган тарвузлар байрам кунида 45 минг сўмга чиққани айтилган. Туман бозорларида эса нархлар кўп ҳам ошмагани билдирилган.