Совун қачон тиллага тенг бўлганини биласизми?
Археологларни таъкидлашича, совун 6 минг йил аввал пайдо бўлган. Уни табиий ишқор тузи, ўсимлик ва ҳайвон чорвасидан тайёрлаш яхши йўлга қўйилган.
Қадимги даврда совун пишириш учун эчки, қўй ва мол чорвасидан фойдаланилган, аралашмага ўтин кули аралаширилган. Римликларнинг истилочилик юришлари даврида улар ҳозирги Франция, Бельгия, Швейцария ва Шимолий Италияда яшовчи галлар қабиласи билан тўқнаш келган. Истилочилар нимаики фойдали нарса бўлса, жумладан, совун тайёрлаш усулларини ҳам ўзлаштириб кетишган.
***
Гомер даврида ҳали совун маълум бўлмаган. Қадимги греклар Нил қирғоқларидан келтирилган майда қум билан баданини тозалашган. Кейинчалик узоқ вақт ювиниш, кир ювиш учун кул ишлатилган.
***
Ўрта асрларда совун тилла билан баҳоланган ва кўпчилик одамлар учун иложсиз бўлган.
***
XVIII аср охирларигача совун қўлбола усулда тайёрланган ва 1800 йилдан кейингина Россияда биринчи совун заводлари пайдо бўлган.
Т.Шомуродов тайёрлади.