Совуқ ўз сўзини айтди: Бугун мактабларга 30 фоиз ҳам ўқувчи келмаган

Хабарингиз бор, бугундан Самарқанддаги таълим муассасаларида дарслар бошланди. Жумладан, мактабларда ҳам. Аммо мактабларда ҳар бир синфдан кўпи билан 10 ёки 15 нафар ўқувчи дарсга келган, аксарият таълим даргоҳларида ундан ҳам кам.

Бугун Самарқанд шаҳридаги бир нечта мактабларда бўлиб, бунга амин бўлдик. Хусусан, Самарқанд шаҳридаги 1500 ўринли мактаблардан бирида бугун 200 киши келган.

Бундай ҳолатни бошқа мактабларда ҳам кузатиш мумкин. Энди ўйлаб кўринг, қишлоқларда 3-4 километрдан қатнаб ўқийдиган мактабларда аҳвол қандай? Бунинг устига мактабларнинг аксариятида электр йўқ, газ босими паст, синфхоналар совуқ.

Мутасаддилар ҳолатни ўрганиб, шунга қараб иш қилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Дарвоқе, айрим ҳудудларда ота-оналар мактабга бориб фарзандларини олиб кетишмоқда.