Соядаги миллиардерлар: Исмлари кўпчиликка номаълум дунёдаги “супер бой” одамлар

Илон Маск, Марк Цукерберг ёки Билл Гейтс - бу деярли ҳар куни оммавий ахборот воситаларида пайдо бўладиган бой одамларнинг исмлари. Уларни бутун дунё билади ва улар ўз активларидагимиллиардлаб долларлари борлигини ҳеч кимдан яширмайди.
Дунёда бундай муваффақиятли эркак ва аёллар жуда кўп. Бу одамларнинг маҳсулотлари ва хизматларидан ҳамма фойдаланса-да, исмлари кам одамга маълум, улар оммавий ахборот воситаларининг шов-шувларидан узоқда яшашни афзал кўради ва кўпчилиги ўз бойлиги ва мавқеидан бошқаларга ёрдам бериш учун фойдаланади.
Шоколад қироличаси
Энг йирик ширинликлар ишлаб чиқарувчилардан бири Мария Франка Фиссоло таркибига “Nutella”, “Kinder”, “TicTac”, “Mon Cheri” ва “Ferrero Rocher”каби таниқли брендлар кирадиган “Ferrero”брендининг эгаси. Ҳозирда 84 ёшда бўлган аёлнинг бойлиги 2,2 миллиард долларни ташкил қилади. Уўғли Жованни Ферреро билан оилавий бизнесни бошқариб келмоқда.
Интернет-дўкон қироли
Америкада яшовчи келиб чиқиши эронлик Пьер Омидьяр нафақат саховатпеша миллиардер, балки 6,4 миллиард доллар бойликка эга технологиктадбиркор ва дастурий таъминот инвесторидир. У одамларга ўзлари хоҳлаган нарсани сотиб олиш ва савдо қилиш имконини берадиган “eBay” сайтиасосчиларидан биридир.
“Snapchat” қироли
АҚШдаги одамларга фотосуратлар алмашинуви ва "историялар"да тўпланган фотосуратлар ва видеоларни жойлаштириш имконини берадиган энг машҳур иловаларидан бири “Snapchat”ниАмерикадан ташқарида ҳам кўплар билади. 2020 йил ҳолатига кўра, бу компания 50 миллиард долларга баҳоланган эди. Иловага Стенфорд университети талабалари - иқтидорли дастурчи ва жуда ёш миллиардер Бобби Мерфи асос солган.
Мода қироли
Испаниялик миллиардер Амансио Ортеганингбойлиги 108,1 миллиард доллардан ошади. Унинг машҳур бўлмаган “Inditex” компаниясикўпчиликка унчалик таниш бўлмаслиги мумкин. Лекин “Zara”ни танийдиганлар жуда кўп бўлса керак. Ҳа, бу машҳур мода бренди Амансиога тегишли. Шунингдек, “Gravis”, “Confecciones Goa”, “Bershka” ва “Fundacin Amancio Ortego” брендлари ҳам унга тегишли. Испаниядаги энг бой одамАмансио Ортега шу йил ўзининг 87 ёшини нишонлади.
ОАВ қироличаси
“Cosmopolitan”, “Esquire”, “ESPN” ва бошқанашрларни ўз ичига олган йирик “Hearst Corporation” медиа конгломерати Рандольф Ҳерст томонидан асос солинган. Империя вориси,Фордҳам университети битирувчиси, Marie Claire”журналининг муҳаррири гўзал Аманда Ҳерстэндиликда маҳсулотларини ахлоқий жиҳатдоирасида ишлаб чиқарадиган ҳашаматли “Maison de Mode” брендига асос солди. Бошқа нарсалар қаторида, Аманда ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўйича бир нечта ташкилотларни ҳам тузди.
WhatsApp қироли
Украинада туғилган Ян Кум 1990 йилнинг бошларида Америка Қўшма Штатларига кўчиб ўтган. Ўқиш пайтида у “Ernst&Young”компаниясида хавфсизлик бўйича мутахассис сифатида ишлаган. Шунингдек, Кум “w00w10” хакерлар гуруҳининг аъзоси эди. Ҳозирда “Forbes”иқтидорли дастурчи бойлигини 16 миллиард долларга баҳоламоқда. Кумнинг асосий активи “Facebook” тармоқ гиганти акцияларида яширинган.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.